Ўзбекистонда қайси ёшдагилар коронавирусни энг кўп юқтирмоқда

None
None
TASNKENT. Kazinform – Ўзбекистонда коронавирус билан касалланаётган аҳолининг ёш бўйича таҳлили эълон қилинди. Бу ҳақда ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда рўйхатга олинган коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлили сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида қуйидаги кўринишга эга:

14 ёшгача бўлган болалар — ўртача 16 фоиз;

15–19 ёшдагилар — 6 фоиз;

20–29 ёшдагилар — 14 фоиз;

30–39 ёшдагилар — 19 фоиз;

40–49 ёшдагилар — 13 фоиз;

50–59 ёшдагилар — 12 фоиз;

60 ёш ва ундан катталар — 20 фоиз.

Маълумот ўрнида, айни пайтда Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида 333 нафар оғир, 224 нафар ўта оғир бемор даволанмоқда. Бу муассасалардаги жами беморларнинг 172 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 117 нафари эса ҳомиладор аёллар ҳисобланади.


Сўнгги хабарлар