Жамбилда коронавирусдан беморларнинг 80%дан ортиғи соғайди

None
None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида коронавирус инфекциясига қарши курашда бир қатор ижобий натижаларга эришди. Хусусан, соғайиб чиққанлар сони кўпайди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Расмий маълумотларга кўра, 5 август ҳолатига кўра, Жамбил вилоятида коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 3724 тага етди, бугунги кунда 3019 таси соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Бу умумий рўйхатга олинган ҳолатларнинг 81 фоизини ташкил этади. Ҳар куни 70 га яқин бемор шифохоналардан чиқарилади. «Сўнгги бир ҳафта давомида юқумли касалликлар шифохоналари ва провизор стационарларида беморларниг сони 15,4 фоизга, реанимация бўлимларида 24 фоизга камайди», - деди соғлиқни сақлаш бошлиғи ўринбосари Хамит Мирзақасимов.

Юқумли касалликлар шифохоналари ва провизор стационарларидаги беморлар зарур дори-дармонлар билан таъминланмоқда.



«СК-Фармация» МЧЖ билан биргаликда 7,6 миллиард тенгега дори-дармонлар етказиб берилди. Х.Мирзақасимовнинг сўзларига кўра, вилоят тиббиёт муассасалари бир ойга дори-дармонлар билан таъминланган. Касалхоналарда 476 та кислород концентраторлари ва 167 та ЎСВ аппаратлари мавжуд. Июнь ойига нисбатан ЎСВ аппаратлари 30% га, кислород концентраторлари 70% га ортди.



Ушбу мобил гуруҳлар, карантиндаги аҳолини кузатиб боради. Вилоятда жами 214 та мобил гуруҳлар мавжуд, уларнинг таркибига 642 мутахассис киради.

«Айни пайтда эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Ўтган ҳафта коронавирус билан касалланиш 1,2 баравар, пневмония билан касалланиш 2,6 баравар камайди. Тез ёрдам чақирувлари сони 11,4 фоизга камайди.


Муаллиф: Қажи Мурат
Сўнгги хабарлар