Жорий йилда Туркистонда 2,5 млн миграция хизмати кўрсатилди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти Полиция департаментининг миграция хизмати жорий йилда 17 хил давлат хизмати кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Ушбу хизматларнинг 11таси миграция хизмати, 6таси «Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси орқали аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари томонидан кўрсатилади.

2019 йилнинг 11 ойида мазкур давлат хизматлари бўйича 2 542 481 фуқаронинг аризаси кўриб чиқилиб, тегишли хизматлар кўрсатилган. Шундан 1 899 706таси давлат корпорацияси орқали, 425 836таси электрон вебпортал ҳамда 216 939таси бевосита миграция бошқармасида кўрсатилган.

Сўнгги хабарлар