ЖССТ экспертлар гуруҳи COVID-19 келиб чиқишини аниқлаш учун Хитойнинг Ухан шаҳрига етиб келди

None
None
PEKIN. Kazinform – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) халқаро экспертлар гуруҳи COVID-19нинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун пайшанба куни Ухан шаҳридаги «Тяньхэ» аэропортига учиб келишди, деб хабар беради Kazinform мухбири CGTN телеканалига асосланиб.

Қоидага кўра, ЖССТ делегацияси аъзолари 14 кунлик карантиндан ўтишлари керак. ЖССТ гуруҳига турли мамлакатлардан мутахассислар киритилган.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси илгари хабар берганидек, ЖССТнинг Хитойдаги халқаро экспертлар гуруҳи хитойлик олимлар билан янги турдаги коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб боради.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар